Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди
1985
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташаббусига мувофиқ Россия божхона академияси, Озарбайжон Республикаси ДБҚ Академияси ва Беларусь Республикаси Божхона кадрларини тайёрлаш ва малака ошириш институти экспертлари билан ҳамкорликда Божхона институтида таҳсил олаётган “Божхона менежменти” олий курси тингловчилари, магистрант ва курсантлар учун масофавий онлайн ўқув машғулотлари ташкил қилинди.
Халқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўтказилган ушбу онлайн ўқув машғулотлари нафақат тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакасини оширишга, балки таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот йўналишида манфаатли алоқаларни кенгайтириш имконини берди.

Ўтказилган тадбирда Россия божхона академияси доцентлари И.Сухарева ва Л.Давиденко, Озарбайжон Республикаси ДБҚ ходимлари Р.Салманов ва Р.Хумбатовлар ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этишди.  

Хорижий мутахассислар маъруза ва тақдимотларида ўзларидаги божхона тизимида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар, божхонанинг турли йўналишларида бўлаётган ўзгариш ва ривожланиш жараёнлари тўғрисида тўхталиб ўтиб, эришилган ютуқлар ва кутилаётган натижалар тўғрисида маълумот беришди. Тингловчиларни қизиқтирган саволларга тўлиқлигича жавоб қайтаришди.

Жумладан, Озарбайжонлик мутахассис Р.Салманов божхона аудитини ташкил этишнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, нафақат божхона идоралари, балки ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг манфаатларига тўлиқ хизмат қиладиган ягона интеграциялашган тизим жорий этишда эришилган натижалар тўғрисида маъруза қилган бўлса, Россия божхона академияси (РБА) доценти И.Сухарева Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлар ўртасида самарали божхона сиёсатини олиб бориш, ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари устидан сифатли мониторинг ўрнатиш, шу билан бирга, ортиқча вақт ва сарф-харажатларга йўл қўймаслик аҳамиятини атрофлича ёритиб берди. РБА Ростов филиали доценти Л.Давиденко ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш учун қўлланилаётган тариф преференциялари ва мақсадли имтиёзлар юзасидан маълумотлар тақдим этди.

Белоруссия Божхона кадрларини тайёрлаш ва малака ошириш институти бўлим бошлиғи А.Старичков божхона юк декларацияларини электрон декларация қилиш жараёнини жорий этишда ўз давлатида юзага келган босқичлар, олиб борилган ислоҳотлар ва эришилган натижаларга тўхталган бўлса, Озарбайжон ДБҚ Божхона экспертизаси бошқармаси ходимлари Т.Иброхимов, Н.Мамадли, Г.Юнусовалар товарлар хавфсизлиги таъминлашда эксперт лабораторияларнинг ўрни ва ушбу жараёнга киритилаётган янгилик ва инновацион ёндашувларни ёритиб беришди.

Онлайн тарзда ташкил этилаётган бу каби тадбирлар божхона иши амалиёти бўйича хорижий тажрибаларни ўзлаштириш, бўлажак мутахассисларнинг касбий билим ва малакаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш учун қўшимча платформа бўлиб хизмат қилади.

 

24.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг