Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
1327
“O‘zLiDeP” Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва кун тартибида “Экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш” юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида олиб борилган ишлар ҳисоботи тингланди.
Экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

Мазкур йиғилишда депутатлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан тадбиркорларга берилаётган кенг имкониятлар натижасида эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтилди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Фармон ва қарорларда божхона тўловларидан берилган имтиёз ва преференциялар натижасида вилоятда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортганлиги таҳлиллар асосида кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан 2021 йил 4 ойи давомида товарлар импорти 159,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, инвестиция ва банк кредитлари асосида олиб келинган технологик асбоб ускуналар хисобига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,1 млн. АҚШ долларига ортганлиги шунингдек, товарлар экспорти эса 71,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,1 млн. АҚШ долларига ортганлигини кўриш мумкин.

Мазкур давр оралиғида амалга оширилган 159,6 млн. АҚШ долларига тенг товарлар импортини ишлаб чиқариш мураккаб технологияни талаб этмайдиган, иқтисодиёт тармоқлари томонидан импортини тартибга солиш эвазига 23,2 % ёки 37,1 млн. АҚШ долларига тенг қисмини асосли оптималлаштиришга эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, ўтган 5 йил давомида вилоятдаги 414 та хўжалик юритувчи субъектлари томонидан қиймати 286,45 млн. АҚШ долларига тенг технологик асбоб-ускуналар импорт қилинган. Вилоят ҳокимлиги  ва ваколатли идоралар томонидан импорт қилинган технологик асбоб-ускуналарни ўз вақтида тўлиқ назоратга олганлиги натижасида бугунги кунга келиб 393 та хўжалик юритувчи субъектларнинг технологик асбоб-ускуналари тўлиқ ишга туширилиб 8062 та иш ўринлари яратилди ҳамда бугунги кунда қолган хўжалик юритувчи субъектларнинг технологик асбоб-ускуналарини қисқа муддат ичида ўрнатилиши ва ишга туширилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

24.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг