Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Диққат, эълон!
745
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ бугунги кунда фаолият юритаётган чегара божхона постлари ҳудудидаги хизмат кўрсатиш учун ажратиш мақсадга мувофиқ бўлган бўш бино ва ер участкалари ҳақидаги маълумотлар шакллантирилди.

Ушбу маълумотни қуйида Exсel форматида юклаб олишингиз мумкин.

Маълумотни юклаб олиш (Ҳажми: 13 Кб)

Чегара-божхона постларида қуйидаги хизматлар кўрсатилиши мумкин.

  1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган мобил алоқа операторлари хизматлари.
  2. Овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият.
  3. Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларнинг чакана савдоси.
  4. Йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш.
  5. Йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати.
  6. Ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш.
  7. Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш.
  8. Транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш).
  9. Таржимонлик хизмати.
  10. Хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкаларини тўлдириб бериш, турли компьютер хизматлари, факс, Интернет) хоналари.
  11. Такси чақириш хизмати.

25.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг