Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди
491
Маълумки жисмоний шахслар томонидан юртимизга ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо заргарлик буюмларини мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.
Кумушни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Т.нинг қўл юклари холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шасхнинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, оғирлиги 314 грамм бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Хозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

18.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг