Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навбатдаги сессияда Наманган вилояти божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди
804
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг XXIV сессиясининг кун тартиби бўйича вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаевнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Навбатдаги сессияда Наманган вилояти божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди

Ҳисоботда, сўнги йилларда божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича бир қатор янгиликлар амалга оширилганлигига тўхталиб ўтилди.

Жумладан, 10 та рухсат бериш тартиби (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига асосан товарни реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришда божхона органи томонидан берилган рухсатнома, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома ҳамда хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинган), ТИФ ТН коди бўйича экспертиза хулосасини талаб этиш ва контрактларни ҳисобга қўйиш шартлари бекор қилинди;

Тўловларни мобиль-банкинг хизмати орқали онлайн ўтказиш йўлга қўйилди;

БЮДларни автоматик рўйхатга олиш ва тақсимлаш жорий этилди (жараёнга илгари 2-3 соат вақт кетган бўлса, ҳозир 5 дақиқа сарф этилмоқда), шунингдек экспортга расмийлаштиралаётган товарлар яшил йўлакка тушса автоматик тарзда расмийлаштирув ходимнинг аралашувисиз амалга оширилмоқда;

“Хавфни бошқариш” тизимига Давлат солиқ ва Статистика қўмиталари ахборот тизимлари интеграция қилиниб, тадбиркорларни хавф даражасига қараб тоифаларга ажратилиши йўлга қўйилди. Натижада, божхона кўриклари сони 1,4 баробарга камайиб, самарадорлиги 1,5 баробарга ошди, расмийлаштирув вақти экспортда 1,7 баробарга, импортда 1,4 баробарга қисқарди;

2020 йилда 2 та ахборот тизимлари ҳамда 10 та интерактив хизматлар амалиётга жорий этилиб, уларнинг сони - ахборот тизимлари 54 тага ва интерактив хизматлар - 25 тага етказилди;

юкларни қисқа фурсатларда ортиқча текширувларсиз чегаралар орқали ҳаракатланишига шароит яратиш мақсадида автомобиль ва темир йўл чегара божхона постларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этилди ва бу билан сарфланадиган вақтлар икки баробарга қисқаришига олиб келди;

товар ва транспорт воситаларини расмийлаштируви жараёнини янада соддалаштиришга ҳамда тадбиркорларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, импортнинг қонунийлигини сифатли назорат қилишда тизимда божхона аудити жорий этилди; 

автоматик равишда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш механизми амалиётга жорий этилди, бу орқали республика экспорт салоҳиятини ошириш, миллий маҳсулотимизни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнини янада соддалаштириш имконини яратди.

Наманган вилоятининг 2021 йил январь-май ойлари якуни бўйича товарлар ташқи савдоси 411,1 миллион АҚШ долларни ташкил этди. Шундан: экспорт - 169,2 миллион АҚШ долларни, импорт эса - 241,8 миллион АҚШ долларни ташкил қилди.

Товарлар экспорти билан шуғулланган ТИФ субъектларининг сони 308 тани ташкил этди.

Экспорт 39 та давлатларга амалга оширилиб, Россия
(75,2 млн. долл.),  Хитой (26,4 млн. долл.), Қирғизистон (20,9 млн. долл.), Қозоғистон (15,3 млн. долл.), Туркия (10,9 млн. долл.)  Полша (3,6 млн. долл.) ва Украина (3,5 млн. долл.) асосий ҳамкор давлатларни ташкил этди.

Сессияда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев вилоятда экспортни қўллаб-қувватлаш, импортни оптималлаштириш натижасида қўшимча иш ўрни яратиш, қўшимча қиймат ҳажмини ошириш, валюта заҳирасини яратиш мақсадида бир нечта таклифларни киритиб ўтди.

Депутатлар берилган ҳисобот юзасидан саволларига жавоблар олишди. Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаевнинг ҳисоботи депутатлар томонидан бир овозда маъқулланди.

 

 

19.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг