Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорлар ҳузурида бўлишди
817
Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш мақсадида жойларга чиқиб, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Божхоначилар тадбиркорлар ҳузурида бўлишди

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Навбаҳор туманида жойлашган “MENGI TEKSTIL GROUP” МЧЖ фаолияти яқиндан ўрганилди.   

“MENGI TEKSTIL GROUP” МЧЖ Туркиялик ҳамкорлар билан 2020-2021 йилларда 600 минг АҚШ доллари қийматида инвестиция киритилиб, 2021 йил апрел ойидан аёллар ва болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқаришни бошлаган. Ўтган даврда қиймати 330 минг АҚШ долларилик тикув-трикотаж маҳсулотлари Туркия давлатига экспорт қилинган.

Корхона вакилларига экспорт йўналишига оид тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, божхона ходимлари томонидан божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг