Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркор таянчи
1505
Сабзавот етиштиришда иссиқхоналар самарадорлигини ошириш, навларини тўғри танлаш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва малакали мутахассисларни кенг жалб қилиш, ўз бизнесига эга оилаларни кўпайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Божхоначи – тадбиркор таянчи

Хусусан, Навоий  вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ Навбахор туманидаги “NAVBAHOR AGROLIMON” МЧЖ фаолити билан яқиндан танишди. Ушбу МЧЖ 2021 йилда 12 гектар майдонда иссиқхона хўжалигини сифатида ташкил этилиб, ўтган давр мобайнида жами 255 минг АҚШ долларлик помидор маҳсулотларини экспортга йўналтирди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июндаги “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

- уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод қилинади;

- иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хом ашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабрга қадар божхона божидан озод қилинади;

Бу каби ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

 

24.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг