Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида KOICAнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси директори билан учрашув бўлиб ўтди
1526
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарликларида олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлиги тобора кенгайиб бормоқда.

Хусусан, кейинги йилларда Корея Республикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янада ривожланиши натижасида ушбу давлат Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа йўналишлардаги асосий ҳамкор давлатларидан бирига  айланди.

Мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва келгуси якуний масалаларни келишиб олиш мақсадида KOICAнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси директори Сунджин Пак хоним жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ташриф буюрди.

Ушбу учрашувнинг асосий мақсади  қўшма фаолият натижаларини қичқача сарҳисоб қилиш ва Давлат божхона қўмитаси ва Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари истиқболларини белгилашдан иборат бўлди.

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари У.Кодиров Сунджин Пак хонимни қутлаб, 2014-2016 йилларда KOICAнинг бевосита кўмаги билан “Ўзбекистонда “Ягона дарча”  божхона ахборот тизимини жорий этиш орқали божхона хизматини модернизация қилиш” грант лойиҳаси амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлади. 

Шунингдек, Корея ҳукуматига, хусусан KOICAга Давлат божхона қўмитаси мутахассисларини корея томон кўмагида ўқитиш натижасида, ушбу тизимни янгилашга ва унинг асосида такомиллаштирилган “Ягона дарча” ягона божхона ахборот тизимини ишга туширишга имкон яратилганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.  

Икки томоннинг кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлиги алоҳида қайд этилди. Хусусан, аввалги йилларда Ўзбекистон божхоначиларининг салоҳиятини ривожлантириш мақсадида KOICA томонидан ташкил этилган ўқув курслар ва семинарларда бир гуруҳ ходимларнинг қатнашганлиги таъкидлаб ўтилди.   

Учрашув давомида Корея томонига сўнгги йилларда божхона соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Сунджин Пак хоним Давлат божхона қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ДБҚ ходимларининг салоҳиятини янада ошириш мақсадида истиқболли йўналишларни топишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга бугунги кунда Ўзбекистон Корея Республикаси билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган давлатлардан бири эканлиги ва бу ишларни янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида мулоқотнинг самарали бўлганлиги қайд этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги янада фаол ҳамкорликка умид билдирилди.

25.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг