Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХ сессиясида божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди
1241
Жорий йилнинг 30-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг видеоконференцалоқа тарзида ўтган йигирманчи сессиясида божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматовнинг республика ташқи савдо айланмасида экспорт ва импорт товарлар таҳлили бўйича ҳисоботи тингланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХ сессиясида божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг январ-апрель ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи савдо айланмасида товарлар экспорт ҳажми 143,1 млн. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,8 фоизга ёки 33,7 млн. долларга кўпайган.

Товарлар экспорти асосан Туркия, Хитой, Россия, Латвия, Қозоғистон, Украина, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Франция давлатларига амалга оширилган бўлиб, уларнинг 98 фоизи полиэтилен,  калава ип,  қизилмия экстракти,  артемия цистаси,  кунжут маҳсулоти, мева-сабзавот маҳсулотлари, қизилмия илдизи каби товарларга тўғри келади.

Ҳисобот даврида қиймати 72,3 млн. долларни ташкил
қилган товарлар импортида технологик асбоб-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, ёғоч ва тахта, ундан ясалган маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (асосан буғдой, уруғлар, қуритилган денгиз карами), электротехника ва унинг қисмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари (асосан кунгабоқар ёғи, ун ва сут ) картошка ва маккажўхори крахмалларининг улуши ҳануз юқорилигича қолмоқда.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўз чиқиши давомида ҳудудда товарлар импорти билан шуғулланувчи субъектлар сони ошиб бораётганлиги (241 та), товарларни тўғридан-тўғри етказиб берувчилардан импорт қилмаслик ҳолати сақланиб қолинаётганлиги ҳамда импорт таркибида айрим табиий ресурсларнинг чекланганлиги сабабли ва маҳаллий саноатни такомиллаштириш мақсадида олиб кирилаётган товарлар улуши салмоқлилигича қолаётганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Божхона бошқармаси томонидан ўтказилган таҳлиллар, экспортни янада рағбатлантириш,  импортни оптималлаштириш йўналишида самарали механизмни жорий қилиш лозимлигини кўрсатди.

О.Хожиматов томонидан импортни асосли оптималлаштириш борасида давлат божхона хизмати органлари томонидан республика товарлар импортининг ҳолатини таҳлил қилиш натижаларидан келиб чиқиб таклифлар киритилди.

1.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг