Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестицион лойиҳалар ўз самарасини бермоқда
820
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги ПҚ-2521-сонли Қарорига асосан, “Navoiyazot” АЖ негизида “Азотли кислота ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестицион лойиҳаси доирасида, 2018-2021 йилнинг ўтган даври мобайнида умумий қиймати 132,16 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарлар импорти амалга оширилган.

Шундан, қиймати 131,01 млн АҚШ долларига тенг бўлган товарларнинг импорти учун 340 млрд. 297,62 млн сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган, қиймати 1 148,66 минг АҚШ долларига тенг товарлар импорти учун 3 млрд. 61,03 млн. сўм божхона тўловлари ундирилган.

Шунингдек, импорт операцияларини амалга оширишда божхона тўловларидан имтиёзлар Солиқ кодексининг 211-моддаси, Божхона кодексининг 297-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2016 йил 15 апрелдаги ПҚ-2521-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сонли қарорларига мувофиқ қўлланилган.

Лойиҳа учун импорт қилинган товарлар қуйидаги 2 та импорт шартномалари доирасида амалга оширилган: Жумладан;

-  2015 йил 21 декабрдаги Швейцария давлатининг "Casale S.A." ташкилоти билан “Навоийазот” АЖ ўртасида имзоланган шартнома;

- 2019 йил 4 апрелдаги Латвия давлатининг “АWIS HVAC SIA” ташкилоти ҳамда “China Camc Engineering CO.LT” доимий муассасаси ўртасида имзоланган шартномалар асосида импорт қилинган.

Ҳозирги кунга келиб бу лойиҳа доирасида 2021 йил январь-июнь ойида жами 21 млн долларлик кимё маҳсулотлари экспорт қилинган. Экспорт асосан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатларига амалга оширилмоқда.

 

2.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг