Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Таҳлил ва сарҳисоб
1166
2021-2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қиймати 30 триллион 415 миллиард сўмлик 1 минг 279 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, хорижга тайёр маҳсулотлар экспортини амалга ошириш жараёнида  божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак бериб келинмоқда.

Масалан, 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан хориждан импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 419,68 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланган бўлса, шундан, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 553,66 млрд. сўм ёки ҳисобланган божхона тўловларининг 38,9 фоизи миқдорида имтиёзлар қўлланилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга ўтган давр мобайнида жами 42 та ҳолатда 185,73 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айлануви 2021 йилнинг 1-ярим йиллик давомида 758,31 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Қувонарлиси шундаки, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга таъсирига қарамай, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари тобора ошиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Хусусан, 2020 йилнинг шу даврида  132,34 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хориж бозорига йўл олган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 54,61 млн. АҚШ долларига ёки – 41,2 фоизга кўпайиб, 186,95 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Экспорт қилинган товарлар асосан:

- тўқимачилик маҳсулотлари - 47,7 млн. АҚШ доллар ёки 25,5%;

- мева-сабзавот маҳсулотлари-46,7 млн. АҚШ доллар ёки 25,0%;

- калава ип - 19,1 млн. АҚШ доллар ёки 10,2%;

- транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари - 17,3 млн. АҚШ доллар ёки 9,2%;

- озиқ-овқат маҳсулотлари - 15,2 млн. АҚШ доллар ёки 8,2%;

- ҳайвонлар учун озуқалар (майдаланмаган дондан ташқари) - 9,9 млн. АҚШ доллар ёки 5,3%;

- металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 6,4 млн. АҚШ доллар ёки 3,4%;

- бошқа товарлар – 24,7 млн. АҚШ доллар ёки 13,2% ни ташкил этади.

Ушбу даврда жами 25 078 та электрон шаклда БЮД расмийлаштирилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 102 тага ёки 32,2 фоизга кўп БЮД расмийлаштирилган.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида вилоятда рўйхатдан ўтган 178 та хўжалик юритувчи субъектлари томонидан қиймати 27,9 млн. АҚШ долларлик асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 39,7 млрд. сўм имтиёзлар қўлланилган.

Хавфни бошқариш тизими орқали жами 25 121 та божхона юк декларациялари тегишли “яшил”, “сариқ”, “қизил” йўлакларга тақсимланиб, қисқа вақт мобайнида расмийлаштирилишига эришилган.

Ўтган давр мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан жами 350 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 10 млрд. 448,6 млн. сўмлик товарлар ушлаб қолинган, уларга 23 млрд. 990,5 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланган.

Контрабандага қарши курашиш борасида 59 та ҳолатда 1051,90 гр. героин, 4814,49 гр. опий, 8057,95 гр. гашиш, 570,49 гр. марихуана, 3 туп каннабис ўсимлиги, 7 дона кучли таъсир қилувчи таблеткалар аниқланган.

Шунингдек, 3460 кг. рангли металл ва қора металл маҳсулотлари, 6 млн. 490 минг сўмлик пахта ёғи ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мойжувоз, 4 та ов қуроли ясаш учун мосламалар ҳамда 75 дона гильза, 124 млн. 976 минг сўмлик биологик актив қўшимчалар, 3,050 млн. сўмлик 500 литер дизель ёқилғиси, 2,5 млн. сўмлик пиротехника воситалари, 1412 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувининг олди олинган.

Мурожаатлар йўналишига эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида вилоят божхона бошқармасига жисмоний шахслардан 26 та ҳамда юридик шахслардан 22 та ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, тегишли тартибда кўриб чиқилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар сизда соҳага оид мурожаатлар мавжуд бўлса, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг  (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишингиз мумкин.

6.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг