Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Энди олиб кирилган ортиқча товар учун божхона тўловини Интернет орқали аниқлаш ва тўлаш мумкин!
7159
Давлат божхона қўмитаси “Жисмоний шахсларнинг олиб кириш нормасидан ортиқча товарлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар асосида божхона тўловларини ҳисоблаш (шу жумладан тўлаш)” бўйича интерактив хизмат турини жорий этди.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилди.

Ушбу интерактив хизмат замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион усулларни қўллаган ҳолда божхона органларининг фискал функцияси божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга ҳисса қўшади.

Интерактив хизмат жисмоний шахсларнинг олиб кириш нормасидан ортиқча товарлари тўғрисидаги дастлабки маълумотлар асосида божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаради ҳамда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловларини онлайн тўлаш имконини беради.

Интерактив хизматдан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо талаб этилмайди. Бунда фойдаланувчи хизматдан фойдаланиш учун www.norma.customs.uz манзилига кириб, , рўйхатдан ўтади. Олинган логин ва парол билан тизимга киради ҳамда ўзи ва товарлар тўғрисида маълумотларни тўлдириб, божхона органига юборади.

Хизмат 24 соат давомида узлуксиз фаолият кўрсатади. Хизматдан фойдаланиш бепул!

Интерактив хизматдан унумли фойдаланиб, вақтингизни ва ҳаражатларингизни тежанг!

6.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг