Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Фарғонада жорий йилда қулупнай экспорти 450 минг АҚШ долларини ташкил этди
1128
2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғона вилояти божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан қиймати 450 минг АҚШ долларлик, 153 тонна қулупнай экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт қилинди.
Кун рақами: Фарғонада жорий йилда қулупнай экспорти 450 минг АҚШ долларини ташкил этди

Қулупнайларнинг божхона назорати ва расмийлаштирув жараёнлари соддалаштирилган тартибда ҳамда тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда ҳудудларда ташкил этилган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг “Экспортга кўмаклашиш марказлари”да  тадбиркорларга катта қулайликлар яратилмоқда.

Маълумот тариқасида, 2020 йилда вилоятдан қиймати 225 минг АҚШ долларлик 115 тонна қулупнайлар айни шу давлатларга экспорт қилинган.

 

6.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг