Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Имтиёзлар ўз самарасини бермоқда
1327
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва фуқароларимизга ишчи ўринлари яратиш мақсадида давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона, солиқ ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ҳамда преференциялар тақдим этилмоқда.
Имтиёзлар ўз самарасини бермоқда

Жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятига импорт қилинган товарларни таҳлил қиладиган бўлсак унда асосан металлар ва улардан тайерланган буюмлар, технологик асбоб ва ускуналар, мева-сабзавот маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, табиий қазилмалар ва тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари ташкил этади.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларига четдан келтирилган импорт товарлари учун 205,9 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилди.

Имтиёзлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари  томонидан олиб келинган  технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмларга, янгидан қурилиб, ишга туширилаётган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхоналарни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлланилди.

Жумладан, бугунги кунда вилоятдаги “Шеробод” текстил қўшма корхонаси ҳам ипак тола ярим хомашёсини экспорт қилувчи йирик корхона ҳисобланади. Корхонага  фаолияти учун хориждан келтирилган технологик асбоб ускуналар учун 2018 йил ҳамда 2021 йилнинг ўтган даврлари оралиғида божхона тўловларидан 43,4 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилган. Ҳозирда мазкур корхонада 650 нафар фуқаролар иш билан таъминланган бўлиб, корхона жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида хорижий давлатларга қарийб 15 миллион АҚШ долларлик экспортни амалга оширди.

Мазкур ишлаб чиқариш объектида вилоят божхона бошқармаси “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари тадбиркорлар билан бўлган мулоқотлари чоғида ҳам корхона истиқболи, унда мавжуд муаммолар ва божхона соҳасига оид янгиликлар борасида сўз юритилиб, божхона органлари тадбиркорларга ўз ваколат доираларида доим амалий кўмак беришга тайёрлиги борасида сўз юритилди.

Умуман олганда, берилаётган бу каби имконият ва имтиёзлар, аҳоли саломатлигини асраш, янги иш ўринларини яратиш, фуқароларимизнинг озиқ–овқатга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқаролиги ҳамда тадбиркорлар фаолияти барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг