Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилоятининг ташқи савдо кўрсаткичлари рақамларда
703
Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ. Рақамли божхона эса рақамли иқтисодиётнинг узвий бир бўлаги сифатида юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда муҳим аҳамият касб этади.

Содда қилиб айтганда, бугун божхонада замонавий рақамли технологияларни қўллаш эвазига товар ва транспорт воситалари қанчалик тез чиқариб юборилса, маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт-импорт операциялари шунчалик шиддатли тус олади.

Яна бир жиҳат бугун тадбиркорларимизга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар аслида пандемия даврида уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга хизмат қилмоқда. Ташқи савдо кўрсаткичлари – ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида, божхона органларида ҳам ташқи савдо юкларини божхона божхона назоратидан ўтказиш жараёнларининг соддалаштирилиши натижасида, товарларнинг божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни бир неча бор қисқартиришга эришилди.

Рақамларга мурожат қилсак, 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Тошкент вилоятида жойлашган божхона постларида жами 38 454 та БЮДлар расмийлаштирилди. Бундан ташқари БЮДларнинг қарийб 80 фоизи яшил ва сариқ йўлакларга тақсимланиши натижасида, ушбу декларациялар билан расмийлаштирилаётган товарлар божхона кўригидан озод этилди.

Ўз навбатида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар товарлар экспортида ҳам ўзининг ижобий самарасини берди. Хусусан, 2021 йилнинг 6 ойи давомида экспорт ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 775,2  млн.АҚШ долларига ёки қарийб 36 фоизга оширишга эришилди.

Мазкур даврда асосан метал ва ундан тайерланган буюмлар, мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари чет давлатларга юборилган. Таъкидлаш жоизки, Тошкент вилоятида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан 2020 йилда экспортёрлар сони 603 тани ташкил этиб, 13,6 фоизга ёки 82 тага кўпайди (2020 й. – 521 та).

Республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўз ваколатлари доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда экспорт товарларининг божхона расмийлаштирувини туну-кун амалга оширишга ҳамиша тайёр.

 

7.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг