Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги қонуннинг мазмун-моҳияти нимада?
1301
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–697-сон, 28.06.2021 й.) мазмун-моҳияти
Янги қонуннинг мазмун-моҳияти нимада?

Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:

  • прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Шунингдек, прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз иш юритувидаги жиноят ишлари ва тезкор-қидирув ишлари бўйича банкларда ҳисобварақлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган режимда олиши мумкин бўлди.

Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади.

8.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг