Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода бўлиб ўтган сессияда божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди
1360
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияда Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратовнинг вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.
Бухорода бўлиб ўтган сессияда божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди

Жорий йилнинг 30 апрель куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида маҳаллий саноатни ва корхоналар ўртасида кооперацияни ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда божхона органларига юклатилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда амалга оширилаётган товарлар импорти ҳар бир туман ва йирик корхона ҳамда ташкилотлар кесимида таҳлил қилиниб, асосий эътиборни импорт ҳажмини асосли оптималлаштириш мумкин бўлган товарларга қаратиш топшириғи берилганди.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, товарлар экспорти бўйича жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоят корхоналари томонидан амалга оширилган товарлар экспорти 167 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 млн. АҚШ доллари ёки 60 фоизга ошди.

Ҳудудий корхоналар томонидан экспорт қилинган товарларнинг асосий салмоғи “пахта толаси” – жами экспортнинг 54% (90 млн. доллар), “ип калава” – 17% (28 млн. доллар) ва “тўқимачилик маҳсулотлари” – 12% (19 млн. доллар) ва бошқа товарларга тўғри келади.

Товарлар экспорти 34 та давлатларга амалга оширилиб, асосий салмоғи Эрон – 45%, Россия – 13 %,Хитой – 13 % ва Туркия – 10 %  давлатлари ҳиссасига тўғри келади.

Сўнгги йилларда божхона органлари ўз фаолиятини  “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойили асосида олиб боришга муҳим эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимизда тадбиркорлар учун содда ва шаффоф божхона  тартиб-таомилларини жорий қилишга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида ўтган йиллар давомида божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилди.

Экспортни ривожлантириш йўналишида божхона қонунчилиги соҳасидаги янгиликларга туҳталадиган бўлсак.

Хусусан, барча товарларни, шу жумладан мева-сабзавотларни (хом-ашёлардан, яъни пахта толаси, калава ип, пахта линти, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергия, қимматбаҳо, рангли ва қора металлардан ташқари) олдиндан тўловсиз, аккредитивсиз, банк кафолатисиз ва суғурта полисисиз экспорт қилишга рухсат берилди;

товарларни экспорт контрактини тузмасдан, инвойслар асосида 100 % тўловни таъминлаш шарти билан экспорт қилишга рухсат берилди;

республикадан экспорт қилиниши тақиқланган товарларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори асосида экспорт қилишга рухсат берилди;

хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати 5 000 АҚШ долларигача бўлган товарларни (хом-ашёлардан, яъни пахта толаси, калава ип, пахта линти, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергия, қимматбаҳо, рангли ва қора металлардан ташқари) экспорт контракти тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, товарларнинг юк ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқишга рухсат этилди;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумда ҳисобот даври якуни бўйича тайёр маҳсулот экспорти улуши
50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга уларнинг аризаларига кўра экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида қўшилган қиймат солиғи тўлашни божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктириш имконияти берилди;

экспорт қилувчиларга божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида амалга оширилган экспорт товарларининг умумий қийматига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги
10 фоиздан ошмаган тақдирда, кейинги экспорт маҳсулотларини кафолатланган тўловсиз амалга оширишга рухсат берилди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида товарлар импорти
255 млн. долларни ташкил этди.

Жумладан, импорт товарларнинг асосий салмоғини қуйидаги товарлар ташкил қилди:

  • технологик асбоб-ускуналар – 91 млн. АҚШ доллари ёки 36 %;
  • нефт ва нефт маҳсулотлари – 64 млн. АҚШ доллари ёки 25 %;
  • транспорт ва эҳтиёт қисмлари - 16,5 млн. АҚШ доллари ёки 6 %;
  • кимё саноати маҳсулотлари – 13,5 млн. АҚШ доллари ёки 5 %;
  • металл буюмлар – 8 млн. АҚШ доллари ёки 4 %;
  • ёғоч ва тахта маҳсулотлари – 6,7 млн. АҚШ доллари ёки 3 %;
  • пластмасса ва пластмасса буюмлар – 6 млн. АҚШ доллари ёки 2 %;
  • тирик ҳайвонлар (қорамол, қўй, от) – 5 млн. АҚШ доллари ёки 2 %.

Товарлар импорти 58 та давлатдан амалга оширилиб, Туркманистон 23%, Хитой 15%, Германия 13%, Туркия 10%, Россия 9%, Қозоғистон 6%, Италия 6%, Эрон 5%, Корея 3% ва  Испания 2% асосий давлатларни ташкил қилди.

Товарлар импорти таркибида 180 млн. долларга тенг товарларни  айрим табиий ресурсларнинг чекланганлиги сабабли ва маҳаллий саноатни такомиллаштириш мақсадида олиб кирилган товарлар ташкил қилди. (технологик асбоб-ускуналар, металл ва металл буюмлар, фармацевтика, асосий турдаги озиқ-овқатлар ва буғдой, нефть ва нефть маҳсулотлари, табиий қазилмалар, ёғоч ва тахта, қоғоз ва картонлар);

   Импортнинг ошишига таъсир қилган омиллар:

– импорт 760 та хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилиб, уларнинг сони 11 тага ўсди;

– импортнинг 103 млн. долларга тенг қисми уч томонлама шартномалар асосида амалга оширилиб, 50 млн. долларга камайди;

– вилоятнинг 7 та иқтисодиёт тармоқлари ва 10 та ҳудудларининг (Бухоро шаҳри, Бухоро тумани ва Қоракўл туманларидан ташқари) импорти 67 млн. долларга ошди;

– маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, экспорт қилинаётган товарларга ўхшаш товарлар импорти 6,4 млн. долларни ташкил этиб, 701 минг долларга ошди; 

– импорт товарларининг қиймати экспорт қийматига нисбатан 2,8 млн. долларга ошиш томонга фарқ қилган;

– офшор ҳудудларнинг субъектлари билан тузилган шартномалар асосида 4,7 млн. долларга тенг товарлар импорт қилиниб, 164 минг долларга камайди.

Бундан ташқари сўнги йилларда божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича бир қатор янгиликлар амалга оширилди.

Хусусан, 10 та рухсат бериш тартиби, ТИФ ТН коди бўйича экспертиза хулосасини талаб этиш ва контрактларни ҳисобга қўйиш шартлари бекор қилинди;

Тўловларни мобиль-банкинг хизмати орқали онлайн ўтказиш йўлга қўйилди;

БЮДларни автоматик рўйхатга олиш ва тақсимлаш жорий этилди (жараёнга илгари 2-3 соат вақт кетган, ҳозир 5 дақиқа сарф этилмоқда);

“Хавфни бошқариш” тизимига Давлат солиқ ва Статистика қўмиталари ахборот тизимлари интеграция қилиниб, тадбиркорларни хавф даражасига қараб тоифаларга ажратилиши йўлга қўйилди. Натижада, кўрик сони 1,4 баробарга камайиб, самарадорлиги 1,5 баробарга ошди, расмийлаштирув вақти экспортда 1,7 баробарга, импортда 1,4 баробарга қисқарди;

2021 йилда 2 та ахборот тизимлари ҳамда 10 та интерактив хизматлар амалиётга жорий этилиб, уларнинг сони - ахборот тизимлари 55 тага ва интерактив хизматлар - 26 тага етказилди;

юкларни қисқа фурсатларда ортиқча текширувларсиз чегаралар орқали ҳаракатланишига шароит яратиш мақсадида автомобиль ва темир йўл чегара божхона постларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этилди ва бу билан сарфланадиган вақтлар икки баробарга қисқаришига олиб келди;

товар ва транспорт воситаларини расмийлаштируви жараёнини янада соддалаштиришга ҳамда тадбиркорларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, импортнинг қонунийлигини сифатли назорат қилишда тизимда божхона аудити жорий этилди; 

автоматик равишда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш механизми амалиётга жорий этилди, бу орқали республика экспорт салоҳиятини ошириш, миллий маҳсулотларимизни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнини янада соддалаштириш имконини яратди.

Депутатлар берилган ҳисобот юзасидан саволларига жавоблар олишди. Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов ҳисоботи депутатлар томонидан бир овозда маъқулланди.

 

10.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг