Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган чегара божхона постларида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди
1042
Республикамизнинг сарҳадларида жойлашган чегара божхона постларида хизмат қилувчи махсус тузилмаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Наманган чегара божхона постларида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда “Косонсой”, “Поп” ҳамда “Учқўрғон” чегара божхона постлари шахсий таркибининг жанговар шайлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ўтказилди.

Унда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, божхона, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Машғулот давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар ва бошқа мол-мулкларни ўтказишда юзага келадиган ностандарт вазиятларда чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган масъул ходимларининг ҳаракатлари мувофиқлаштирилди.

Бу каби махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш чегара божхона постларида хизмат қилувчи куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорликларини кучайтиришга, ҳар қандай вазиятга тайёр туришга, шу билан бирга, ҳушёрликка чорлайди.

 

15.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг