Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кун рақами: Фарғонада жорий йилда пиёз экспорти 645 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда
1229
Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Фарғона вилояти божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами қиймати 645 минг АҚШ долларлик 3750 тонна пиёз экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулоти асосан Қирғизистон, Россия ва Мўғулистон каби давлатларга экспорт қилинди. Бу жараёнда экспортёрларга сифатли божхона хизматлари кўрсатилиб, бевосита темир йўл станцияларида ва фермер хўжаликларида соддалаштирилган тартибда ҳамда тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланди.

Маълумот учун, 2020 йилда вилоятдан қиймати 742 минг АҚШ долларлик 3714 тонна пиёз маҳсулотлари Афғонистон, Қирғизистон, Молдавия, Россия, Украина ва Эстония каби давлатларга экспорт қилинган.

 

15.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг