Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарё қовунлари дунё бозорларида
981
Бизга маълумки, мамлакатнинг иқтисодий қудрати унинг жаҳон бозоридаги иштирокига, яъни, экспорт салоҳиятига қараб баҳоланади.
Қашқадарё қовунлари дунё бозорларида

Шу сабабдан ҳам юртимиздан хорижга маҳсулот экспорт килиш ҳажмини кўпайтириш, мавжуд имконият ва ресурслардан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бу борада Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспортга жалб этиш, ташқи савдо билан шуғулланмоқчи бўлган ишбилармонларга кўмак кўрсатишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар ўзининг самарасини кўрсатиб, ҳозирда воҳада етиштирилган полиз ва мева маҳсулотлари чет давлатларга пешма-пеш экспортга жўнатилмоқда.

Айни кунда ҳам воҳанинг Нишон туманида етиштирилган хуштаъм қовунлари Россия Федерацияси, Молдова, Польша, Латвия ва Украина давлатларига экспорт учун юкланмоқда.

Дарҳақиқат, мазаси тилни ёрадиган қовунларимиз чет элларда севиб истеъмол қилинади. Маҳсулотни сотиб олиш истагида бўлган талабгорлар кўплаб топилади.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги тадбиркорлар томонидан вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан 343 тонна қовун экспортга йўналтирилди.

Иқлим шароити га мос ва экспортбоп "Торпеда" ва "Аэропорт" навли қовун маҳсулотлари "Sunny Land export", "AFC Oydin eksport, "Chorva klaster kasbi" корхоналари томонидан экспорт қилинмоқда.

Маҳсулотларни экспорт божхона режимига "Насаф" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан божхонада яратилган қулайликлар тақдим этилган ҳолда, экспортёр учун қулай вақтда амалга оширилмоқда.

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг