Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада узум экспорти бошланди
1007
Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани нафақат Ўзбекистонда, балки кўплаб хорижий давлатларда ҳам ўзининг узумлари ва узумчилик мактаби билан яхши танилиб улгурган.
Фарғонада узум экспорти бошланди

Мамлакатимизда узумчиликни ривожлантиришда ушбу туман намуна сифатида олингани ҳам бежиз эмас. Вилоятдаги 7834 гектар узум боғларидан 1498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда вилоятда кутилаётган 153880 тонна узум ҳосилининг 43784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган.

Олтиариқ узумларига хорижий давлатларда талаб катталигини инобатга олиб, унинг эрта пишар турлари пишиб етилиши билан хорижга ҳам экспорти бошлаб юборилади.

Бу борада Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда Олтиариқ туманида йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирилиши ва экспорт қилинишини инобатга олиб “Водий” ҳамда “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари таркибида “Экспортга кўмаклашиш марказлари” ташкил этилган. Ушбу экспортга кўмаклашиш марказлари томонидан дастлабки жорий йилда қиймати 232 минг АҚШ долларлик 220 тонна узумлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилда қиймати 30,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 28 минг тоннадан ортиқ узум экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Узум асосан Россия, БАА, Украина, Белорусия, Германия, Мўғилистон, Польша, Литва шунингдек қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинган.

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг