Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маданий бойликлар тўхтатиб қолинди
1539
Маданий бойликларни юртимиздан хорижга ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларни божхоначилар ўз вақтида фош этишмоқда. Жумладан, Навоий вилояти божхона бошкармаси “Навоий аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро П.С ҳамда Д.Тларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Маданий бойликлар тўхтатиб қолинди

Натижада, ушбу фуқароларга тегишли бўлган сумка ичида, декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 14 дона танга ва 8 дона қоғоз купюралар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-I-сонли Қонуннинг 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларини бузишга уринишган ва улар купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқишга уринишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

 

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг