Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари ҳам коронавирусга қарши курашга қўшилдилар
989
Бугунги кунда бутун дунёда коронавирус балоси янги штаммларда яна намоён бўлмоқда.

Шу жумладан юртимизда ҳам коронавирусга чалинган фуқаролар сони ортиб бораётгани сабабли Республикамизда жорий йилнинг 28 июнь кунидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди ҳамда касалланишни олдини олиш бўйича тарғибот ва назорат тадбирлари кучайтирилди.

Сурхондарё вилоятида ҳам короновирус инфекциясининг олдини олиш бўйича туманлар кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Термиз туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ таркибида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам жалб қилинган.

Жорий йилнинг 14 июль кунида тумандаги 4 та секторга 12 нафар божхона ходимлар бириктирилди. Улар бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда бириктирилган сектор ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилинишини назоратга олмоқда. Кун давомида 6 та умумий овқатланиш жойлари ва 15 дан ортиқ савдо дўконлари текширилди. 15 нафар фуқаро карантин қоидаларига риоя қилмаганлиги учун жаримага тортилди.

15 июль куни эса мазкур  ишчи гуруҳлар томонидан туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган 18 та умумий овқатланиш шахобчалари, 37 та савдо нуқталари, 3 та автобекат,   6 та корхона ва ташкилотлар ва 9 та бошқа турдаги объектларда короновирус инфекциясининг олдини олиш бўйича ва карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасидаги болалар бўлими ўрнида ковид-19 билан касалланган беморларни ётган холда даволаш учун 30 ўринли жой тайёрланмоқда.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг