Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 3 аср муқадам зарб этилган қадимий танганинг олиб чиқиб кетилишининг олдини олишди
1247
Божхоначилар миллий маданиятимиз ва бой тарихимизнинг қадимий асори-атиқаларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишмоқда.
Божхоначилар 3 аср муқадам зарб этилган қадимий танганинг олиб чиқиб кетилишининг олдини олишди

Ҳусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга учиб кетаётган фуқаро С.Р. ўзи билан 1724 йилда зарб этилган қадимий ва 1870-1970 йилларда зарб этилган тарихий тангаларни олиб кетишга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган қадимий танга Хивадаги Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси фонди тасарруфига топширилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган 6 ой давомида “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан 7 та ҳолатда 18 дона қадимий танга ва орденлар республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилиши олди олинган.

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби – Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги 131-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг