Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси тўхтатиб қолинди
241
Жиззах вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари ўзаро ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний реализациясини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида фуқаро Т.Е кузатувга олиниб, ўзига тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 9 турдан иборат, жами 373 қути ҳамда  таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган 170 қути дори воситаларини қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Дастлабки қиймати 32 миллион сўмлик мазкур дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди. Шунга ўхшаш яна бир тезкор тадбир Тошкент шахрининг Шайҳонтохур туманида ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро Х.У ўзига тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, дастлабки қиймати 26 миллион сўмлик, жами 50 қути дори воситаларини туман ҳудудида қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг