Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмасида яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди
272
Божхона органлари томонидан қимматбаҳо металл ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Почта жўнатмасида яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтампт” божхона постига хориждан юртимизда истиқомат қилувчи қилувчи фуқаро номига келтирилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада эса почта жўнатмасида почта декларацияида қайд этилмаган қиймати 138,4 млн.сўмни ташкил этувчи 10 турдаги 179,85 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг