Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг сессиясида божхона бошқармасининг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди
923
Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари А.Раҳмоновнинг Андижон вилоятида амалга оширилган экспорт-импорт операциялари, экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш бўйича ҳисоботи тингланди.
Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг сессиясида божхона бошқармасининг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Андижон вилоятининг товарлар ташқи савдоси 1 млрд. 258,8  млн. долларни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 404 млн. долларлик товарлар 31 та давлатга экспорт қилинган.

Экспорт таркибида транспорт ва унинг эхтиёт кисмлари 41,4 фоиз, тўқимачилик маҳсулотлари 33,7 фоиз, калава ип 14,6 фоиз, мева сабзавот 4,3 фоиз, электротехника 1,5 фоизни ташкил этиб, жами экспортнинг 95 фоизига тўғри келди.

Ҳисобот якунида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Раҳмонов сессия иштирокчиларига экспортни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий товарларнинг экспорт географиясини кенгайтириш, импортни оптималлаштириш юзасидан ўзининг асосланган таклифларини билдириб ўтди.

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг