Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий тангаларни олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди
1173
Республикамиз божхоначилари томонидан тарихий бойликлар, хусусан қимматбаҳо металлда ишланган нумизматика ашёларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Қадимий тангаларни олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Андижонда божхоначилар тилладан зарб қилинган ва қиймати 28 млн. сўмни ташкил қилувчи тарихий тангаларнинг олиб чиқилишига чек қўйишди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара-божхона постида йўловчиларда бири 1899 йилда ва 1911 йилда Чор Россиясида зарб қилинган 4 дона тилла тангаларни ички кийимлари орасига яширганча олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг