Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар қадимий тангаларни олиб чиқиш режасини фош этишди
1019
Маданий бойликларни юртимиздан яширинча олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар қадимий тангаларни олиб чиқиш режасини  фош этишди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан  божхона чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний равишда юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

“Даут-ота” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасидан қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро М.А бошқарувидаги “Газель” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, уй-хўжалик буюмлари орасидаги оёқ кийимлари ичига полиэтилен пакетга ўралган ҳолда яширилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган XIX - XX асрларда зарб этилган ҳамда республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган жами 11 та қадимий тангаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг