Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
576
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида туман ва шаҳарларда очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди

Худди шундай тадбирлардан навбатдагиси Ховос тумани ҳокимиятида бўлиб ўтди. Мазкур сайёр қабулда Ховос тумани ҳокими ўринбосари У.Шадиев, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Сатторов ҳамда вилоят божхона бошқармасининг масъул ходимлари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан
иборат бўлди.

Ушбу бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига ҳуқуқий асосланган жавоблар олишди ҳамда божхона расмийлаштируви юзасидан келгусидаги ишлар режаси бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланди.

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган барча муаммоларга ўз вақтида ечим топишига хизмат қилади.

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг