Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“DAF”даги қинғир режа фош бўлди
713
Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар-моддий бойликларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқ қисмига қонунчилик талаблари асосида ундириладиган божхона тўловларидан қочиш мақсадида уларни “яширин” тарзда олиб ўтишга уриниш ҳолатлари божхона ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланмоқда.
“DAF”даги қинғир режа фош бўлди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада ҳужжатларда “полиэтилен чиқиндилари” деб кўрсатилган товарлар тагига устамонлик билан яширилган, умумий қиймати 112,6 миллион сўмга тенг бўлган, 272 дона аликафон панелларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг