Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар салкам 3 млрд. сўмлик пардалик матоларнинг бошқа ном остида олиб кирилишига чек қўйишди
553
Республикамизга товарларни четдан олиб киришда давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхона органлари тизимли тарзда кураш олиб бормоқда.
Божхоначилар салкам 3 млрд. сўмлик пардалик матоларнинг бошқа ном остида олиб кирилишига чек қўйишди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан “Тошкент-товар” ҳамда “Чуқурсой техник идораси” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона тўловларидан қочиш мақсадида содир этилган навбатдаги найрангни фош қилишди.

Юртимизда фаолият олиб борувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган юк контейнери ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

Ҳужжатларга кўра, контейнерда тўқимачилик матолари юкланган бўлиши лозим эди. Аммо, кўрик давомида мазкур матолар ўрнига ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 191 минг м. кв.  пардалик матолар ортилгани фош бўлди. Уларнинг умумий қиймати эса 2 млрд. 941,2 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Шу йўл билан юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 884,2 млн. сўмлик божхона тўловларидан қочишга уринишгани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг