Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатда арматура, вагонда эса....
373
Товар моддий бойликларини божхона назоратини четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатда арматура, вагонда эса....

Жумладан, Бухоро вилоят божхона бошқармаси «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнрида келтирилган юкларни инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечириш давомида навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош бўлди.

Қарангки, вагонлардан бирига юк кузатув ҳужжатлари кўрсатилган арматура эмас, балки қиймати 678 млн. сўмлик 66 ўрамда салкам 136 тонна сим юклангани фош бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг