Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухоро аэропортида совуқ қуролларнинг тегишли рухсатномаларсиз олиб кирилишига чек қўйилди
300
Бухоро халқаро аэропортига хориждан учиб келган ва божхонадан ўтишда “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Ҳ.О.нинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди.
Бухоро аэропортида совуқ қуролларнинг тегишли рухсатномаларсиз олиб кирилишига чек қўйилди

Шундан сўнг,  унга тегишли бўлган қўл юклари ва кузатиб борилаётган багажи рентген аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилганда, багаждаги кийимлари орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, сиртдан қаралганда фонарга ўхшовчи, аслида эса электрошок қурилмаси ҳамда кастет борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг