Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар фермер хўжалиги боғида гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётганлигини фош этишди
438
Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари ўз вақтида аниқланмоқда ҳамда тегишли чоралар кўрилмоқда.
Божхоначилар фермер хўжалиги боғида гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётганлигини фош этишди

Хусусан, Қашқадарё вилоятида гиёҳванд ўсимлигини ҳуфёна тарзда етиштириб келаётган фермер хўжалиги фош этилди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида маълум бўлишича, мазкур туманда жойлашган фермер хўжаликларидан бирининг ҳудуди шубҳа остига олиниб холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур фермер хўжалигига қарашли боғдан ижара асосида фойдаланиб келаётган шахс бу ерда 7 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини ҳуфёна тарзда парваришлаётганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг