Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ов милтиғи гильзаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
536
Контрабанда ашёларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ов милтиғи гильзаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Даут-ота” чегара божхона постида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ов милтиғи гильзаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.

Мазкур пост орқали кириб келган юк автотранспорт воситаларидан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, ҳайдовчи божхона ходимининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмай, 12 мм. калибрли ов милтиғи учун мўлжалланган 2402 дона гильзаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди. Уларнинг умумий қиймати эса 12 млн. сўмдан ошмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг