Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
51 минг дона сим карталарнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
642
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
51 минг дона сим карталарнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 102 миллион сўмлик 51 минг дона уяли алоқа хорижий сим карталарни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг