Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 70 миллион сўмлик дори воситалари яширилган "Нексия" манзилга етиб бормади
1168
Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Андижонда 70 миллион сўмлик дори воситалари яширилган

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “NEXIA-3” русумли автотранспорт воситасини  белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 70 миллион сўмлик 930 қути дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг