Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ
6392
Рақамли божхона рақамли иқтисодиётнинг узвий бир бўлаги сифатида юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда муҳим аҳамият касб этади.
Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ

Содда қилиб айтганда, бугун божхонада замонавий рақамли технологияларни қўллаш эвазига товар ва транспорт воситалари қанчалик тез чиқариб юборилса, маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт-импорт операциялари шунчалик шиддатли тус олади.

Яна бир жиҳат бугун тадбиркорларимизга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар аслида уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Аҳамият беринг, 2021 йилнинг бугунги кун қадар тадбиркорларимизга божхона тўловларидан 3,128 трлн сўмлик имтиёзлар қўлланилди. 171,6 млрд сўмлик божхона тўловларини эса кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

Буларнинг барчаси эса мамлакатимизда ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кенгайтириш ва янги иш ўринларининг яратилишига олиб келиши, табиий.

Божхона органлари фаолиятига жорий қилинган “Хавфларни бошқариш” тизимида мазкур декларацияларнинг 91 фоизи “яшил” ва “сариқ” йўлак орқали расмийлаштирилган. Содда қилиб айтганда, корхонага тегишли товарлар ҳеч қандай божхона кўрикларисиз божхона расмийлаштирувидан ўтказилган. Яъни, ҳалол ва қонунга итоаткорлиги сабабли ушбу тадбиркорлик субъектига ишонч билдирилган. Аслида бу ҳам ўзига хос рағбат – тадбиркорнинг вақти ва харажатлари тежалмоқда.

Ваҳоланки, атиги 4-5 йил аввал ҳам тадбиркорларнинг барча юклари ҳужжатларида камчилик бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар ёппасига текшириларди. Бунинг учун қанча вақт йўқотилар, юклар божхона омборларида ойлаб қолиб кетарди.

Энди эса тадбиркор товарларини бевосита ўз омборига туширмоқда. Йил бошидан буён ушбу корхона четдан келтирилган 7.9 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар учун давлат бюджетига 18,3 млрд. сўмлик божхона тўловларини тўлаган.

Бу жараёнларнинг барчасини тадбиркор ўз идорасидан чиқмасдан туриб амалга оширади. Божхона ходими билан кўришиб, тўғридан тўғри мулоқфотга киришга умуман ҳожат йўқ.

Таъкидлаш жоизки, ушбу корхона ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга.

2019 йил 1 февралдан бошлаб, инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институти жорий этилган эди.

Бугунги кунда республикада ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга бўлган 30 дан ортиқ юридик шахс божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда.

Ҳозирда ваколатли иқтисодий операторлар учун божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш бўйича янги махсус соддалаштириш жорий этилди.

Энг катта қулайликлардан бири шундаки, ваколатли иқтисодий операторлар божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлаш имконига эгалар. Шунингдек. ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё ва товарларни божхона омборига туширмасдан туриб, ўз омборларига тўғридан тўғри тушириш имкониятига эга бўлишмоқда.

Экспорт ҳам аслида ўзига хос инвестиция! Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтиршига, ишчи ўринларини кўпайтиришга, пировардида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган инвестиция!

Бу жараёнда эса тадбиркорга яқиндан кўмакчи бўлиш бугунги божхоначиларнинг ҳар бирига дахлдордир.

31.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг