Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашилмоқда
1264
Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганига ҳам 30 йил тўлди. Шу ўтган даврда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.

Халқимизда порахўрлик деб аталувчи иллат ҳақида тўхталсак, бу аслида коррупцияга оид жиноят бўлиб, ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисалардан биридир.

Шунингдек, ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида ҳам тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир.

Оддий тилда айтганда, коррупция бу шахсий наф кўриш мақсадида давлат ҳокимиятини суистеъмол қилиш ҳисобланади.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади.

Ушбу жиноятга “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу коррупция ва порахўрлик, жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин. Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишидир” деб бежиз таъриф берилмаган.

Энг ачинарлиси, бугунги кунда лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик каби иллатлар ҳали-хануз учраётганлиги кўнгилни хира қилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ходимлар, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари, божхона соҳаси билан алоқадор тадбиркорлар билан учрашув ва профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.

 

9.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг