Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди
716
Юртимизга заргарлик буюмларини турли қинғир йўллар билан ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро Э.Л. ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик натижасида фуқаронинг бўйнида ва сумкасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ходимнинг оғзаки сўровида айтилмаган, олиб ўтиш меъёрларидан ортиқча бўлган умумий қиймати 53 миллион сўмлик 44 грамм кумушдан ва 132 граммлик тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда хориждан учиб келган фуқаро ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнида жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёрларидан ортиқ бўлган 96 миллион сўмга тенг 259 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқориаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг