Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Натижалар сарҳисоб қилинди
4680
Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш. Ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли фаровонлигини таъминлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти юксалтириш каби бир қатор эзгу ғоялар мужассам.
Натижалар сарҳисоб қилинди

Изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган турдош соҳалар қаторида мамкалатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган божхона соҳасида ҳам қатор янгиланиш ва ўзгаришлар содир бўлмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ўтган 2021 йил давомида 110 мингдан зиёд божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, давлат бюджетига 4,1 трлн. сўмлик ортиқ божхона тўловлари ундирилди. Тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган 2,1 млрд. АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хорижий мамлакатларига экспорт қилинган.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш йўналишида 2021 йил давомида 10 дан ортиқ турдаги ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хом-ашё, технологик асбоб ускуналар, маиший техника ва уларнинг қисмлари каби товарларнинг божхона расмийлаштирувида 2 трлн. 108 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёзлар берилган.

Божхона постларида яширин иқтисодиётни қисқартириш, ноқонуний товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига кириб келишини олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган 2021 йил давомида 927 та ҳолатда салкам 72,2 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний кириб келишининг олди олинган.

Бошқарманинг божхона постлари тасарруфида 58 та божхона омборлари ҳамда 2 та эркин омбор фаолият юритмоқда. Мазкур божхона омборларининг барчаси видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган бўлиб, видеотасвирларни ойлайн тарзда Давлат божхона қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармаси орқали кузатиш имконияти мавжуд. Ошкоралик, тезкорлик, шаффофлик ва масофа танламайдиган тамойиллар - бугунги божхонани янги қиёфаси. Постларда  асосий эътибор товарларни божхонада расмийлаштириш соҳасида коррупцион омилларни бартараф этиш қаратилган.

Энг муҳим жиҳатлардан бири шундаки, “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун баҳолаш мезонлари жорий этилди.

Ваколатли органлар сўралган ҳужжатларни ўз вақтида, кечиктирмай тақдим қиляптими ёки тадбиркорнинг вақтини оляптими? Энди буни “Ягона дарча” ахборот тизимининг “Фойдаланиш статистикаси” интерактив ахборот олиш хизмати орқали исталган одам кузатиб бориши мумкин.

Содда қилиб айтганда, энди ТИФ постининг фаолиятига айнан шу ерда холис баҳони тадбиркорнинг ўзи беради.

Шунингдек, ҳар ой якуни бўйича ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида экспорт ва импорт расмийлаштирувига сарфланаётган вақт бўйича рейтинг натижалари ҳам Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида ва Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб келинмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

 

8.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг