Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари хақида давра суҳбати ўтказилди.
4732
Давлат божхона қўмитаси томонидан ёшлар билан мунтазам профилактик учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари хақида давра суҳбати ўтказилди.

Навбатдаги давра суҳбати Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт ҳамда Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалида бўлиб ўтди. Талаба  ёшлар иштирокида  бўлиб ўтган тадбир “Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши олиб борилаётган фаолияти ҳамда бундай восита ва моддаларнинг инсониятга келтираётган салбий оқибатлари” мавзусида ўтказилди.

Талабаларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўйича тушунчалар берилиб, божхона органларининг ушбу турдаги моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хақида маълумотлар бериб ўтилиб, ёшлар эътиборига ушбу салбий иллатнинг жамият саломатлигига кўрсатаётган салбий таъсири ва унинг аянчли оқибатларига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди. 

Ўз навбатида, талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга  мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар олишди.

13.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг