Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорларнинг муаммолари тингланди
3646
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
“Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорларнинг муаммолари тингланди

Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда  тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши  борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Айни шу мақсадда, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда бошқарма бошлиғи И.Казаков иштирок этиб, бугунги кунда божхона соҳасида тадбиркорларга яратилаётган имконият ҳамда қулайликлар бўйича маълумотлар берилиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти етказилиб, улар билан бирма-бир мулоқот қилинди.

Мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнидаги  муаммоларига ечимлар топилди ҳамда улар томонидан соҳани тўғри ва очиқ-ошкора ишлайдиган, коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш ҳамда рақамли иқтисодиёт доирасида божхона соҳасида яратилган Хавфни бошқариш тизимининг янада такомиллаштириш юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Айни пайтда мамлакатимизда мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилиш бўйича кластерларнинг ташкил этилаётгани тадбиркорларимизга янги имконият эшикларини очмоқда.

Тадбиркорлар томонидан юртимизда замонавий боғлар ташкил этиш учун турли давлатлардан серҳосил ва эртапишар мева кўчатлари олиб келинмоқда.

Бундан унумли фойланган Хонқалик тадбиркор “Khorezm fruits” масъулияти чекланган жамияти раҳбари У.Рахимов ҳам Франциянинг “Dalival” компаниясидан импорт қилинаётган 1555 дона ўрик ва шафтоли кўчатларини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз омборига тушириш бўйича қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди.

– Хоразм шароитида Франциялик мутахассислар томонидан Хонқа туманининг “Олажа” қишлоғида 30 гектар майдонда “Интенсив усул”да чет эл конструкциялари орқали томчилатиб суғориш орқали ўрик ва шафтоли кўчатлари экилган эди. Ҳозирда ушбу кўчатлар ҳосилга кирган. Ўтган йили биринчи ҳосилни олдик. Бугунги қилган мурожаатим вилоят божхона бошқармаси томонидан ижобий ечим топганидан хурсандман дейди – жамият раҳбари Ўткир Рахимов.

Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган учрашувда қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволлари ва қийнаётган ҳамда амалиётда учраётган муаммоларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Сайёр қабул давомида ТИФ қатнашчиларига тизимдаги коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчиликнинг ҳам фаол кўмаги зарурлиги, бунга қарши биргаликда курашиш кераклиги, бу борада божхона органлари томонидан амалий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмак берилиши, куннинг исталган вақтида ДБҚнинг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефон”га ёки бошқарманинг (62) 227-70-11 рақамли телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги, ҳар бир келиб тушган мурожаатни албатта қонуний ҳал этиш чоралари кўрилиши эслатиб ўтилди.

14.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг