Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 2,3 млрд. сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
487
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Андижонда 2,3 млрд. сўмлик товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 2 млрд. 306 млн. сўмлик 13 521 дона идишлар ва 2040 дона сув насослари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг