Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар бир мурожаат эътиборда!
3292
Давлат божхона қўмитаси Раиси бир гуруҳ фуқароларни қабул қилди.
Ҳар бир мурожаат эътиборда!

Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган муаммоларига қулоқ тутиш давлат божхона хизмати идоралари фаолиятининг ҳам бош мезони ҳисобланади.

Яқинда Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов навбатдаги шахсий қабулида бир гуруҳ фуқароларни қабул қилди.

Бу галги қабулда 21 нафар жисмоний шахслар ҳамда юридик шахслар вакиллари ўзларини ўйлантираётган муаммоли масалалар юзасидан тўғридан тўғри Давлат божхона қўмитаси Раисига мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.

Мурожаатларнинг асосий қисми божхона органларига ишга кириш, қайта тиклаш, ротация масалаларига доир бўлди. Шунингдек, божхона тўловларидан имтиёз ва префренциялар олиш масаласида ҳам мурожаатлар келиб тушди.

ДБҚ Раиси шу ернинг ўзида мурожаатлар эгаларига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, муаммоли масалаларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар ҳам берилди.

20.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг