Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар брифингда иштирок этишди
3331
Президентимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида 2019 йилнинг июль ойида Самарқанд шаҳрида сайёҳлар ҳамда тижорат учун барча қулайликларга эга бўлган янги лойиҳадаги аэропорт қурилиши бошланган эди. Мана орадан кўп ўтмай, Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний” китобининг очиқ ҳолдаги қиёфасидаги Самарқанд халқаро аэропорти фойдаланишга топширилди.
Божхоначилар брифингда иштирок этишди

Буюк Ипак йўлида жойлашган мазкур аэропорт қуввати жиҳатидан Марказий Осиё етакчиларидан бўлади. Самарқанд халқаро аэропортини йирик транспорт хабига айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Эски аэропорт соатига 200 та йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, янги бинода соатига 800 та йўловчига хизмат кўрсатилади.
Янги аэропортда хорижлик сайёҳлар ҳамда зиёратчилар учун замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш ва қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Эндиликда йўловчи-сайёҳлар аэропорт олдигача шахсий ва жамоат транспортида келиш имконияти яратилди. Йўловчилар томонидан энг кўп эътирозларга сабаб бўлган ҳолат - ҳужжатларни расмийлаштиришда узундан-узун навбатларга, юкларни назоратдан ўтказишда соатлаб кутишларга барҳам берилади.
Самарқанд халқаро аэропортида бу ишлар энди сўнгги русумдаги рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Аэропорт энг янги технологиялар билан таъминланган. Мисол учун, багаж системаси тез ва сифатли хизмат кўрсатиш, рўйхатдан ўтиш устунлари ва кўприкларимизда энг сўнгги технологиялар қўлланилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи давомида Самарқанд халқаро аэропортини кўздан кечирар экан, аэропорт орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар, туристлар ҳамда йўловчиларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Самарқанд халқаро аэропортида илк бор “Божхоначисиз-назорат” тизимини ташкил этиш юзасидан топшириқ берган эди.
Хўш, “божхоначисиз-назорат” нима дегани? Бунда йўловчилар республика ҳудудидан чиқиб кетишларида божхона хизматига бевосита дуч келмасдан, ҳатто божхона хизмати борлигини сезмасдан божхона назоратидан ўтишади.
Божхона ходими йўловчиларнинг хатти-ҳаракатларини ақлли камералар тасвирлари орқали кузатиш асосида профайлингдан ўтказиб, хавф кўрсаткичлари чуқур таҳлиллар асосида йўловчилар ажратиб олиниб божхона кўригидан ўтказилади.
Ушбу тизим йўловчилар учун қуйидаги қулайликларни тақдим этади:
- йўловчиларнинг вақти тежалади;
- аэропорт ҳудудида ҳаракатланиш бир мунча осонлашади;
- хавф аниқланмаган йўловчилар божхона ходими билан умуман учрашишмайди;
- 99 фоиз йўловчилар соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтишади;
- қонунга итоат қилувчи йўловчилар рағбатлантирилади.
Бу йўналишда “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимларининг малакаси оширилди. Ходимлар билан Божхона институти қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети профессор-ўқитувчилари амалий машғулотлар ўтказишди.
Дарс давомида ходимлар пост орқали ҳаракатланаётган йўловчиларнинг хатти-ҳаракати, мулоқоти орқали уларнинг мақсадини англаб олиш усулларини ўрганиб боришди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу концепция Самарқанд халқаро аэропортида тажриба тариқасида йўлга қўйилгач, сўнгра республикамизнинг бошқа аэропортдарида ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

2.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг