Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона фахрийлари билан мулоқот бўлиб ўтди
3205
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Ибрагимов қорақалпоғистонлик бир гуруҳ божхона фахрийлари билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказди. Мулоқотда Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармалари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Божхона фахрийлари билан мулоқот бўлиб ўтди

Таъкидлаш жоизки, ушбу божхона фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сонли Фармони билан  жорий йилнинг 1 январидан эътиборан пенсияга чиқаётган божхона ходимлари учун жорий қилинган енгилликларни ушбу санадан аввал пенсияга чиққан ходимларга ҳам тадбиқ қилишларини сўраб мурожаат қилишган эди.

Мазкур Фармоннинг 8-бандида “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда (шу жумладан, пенсияни ҳисоблашда) тариф коэффициентлари 1,7 карра миқдорда қўлланилиши белгиланган эди.

Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Шунингдек, Фармонда назарда тутилган мазкур нормалар тўғридан-тўғри божхона ходимларининг пенсия таьминоти билан боғлиқ. Шу боисдан 2022 йил 1 январдан бошлаб пенсияга чиққан божхона органлари ходимларига нисбатан қўлланилмоқда.

Учрашув давомида қонунчиликдаги ушбу нормаларнинг мазмун-моҳияти божхона фахрийларига яқиндан етказилди.

Шунингдек, келгусида давлат божхона хизмати органлари фаолиятига доир, хусусан ходимларнинг ижтимоий муҳофазасига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда божхона пенсионерларининг манфаатлари ҳам инобатга олиниши маълум қилинди.

Бунинг учун Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси ўртасида самарали мулоқот ва изчил ҳамкорлик йўлга қўйиш юзасидан масъул ходимларга тегишши топшириқлар берилди.

13.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг