Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода 3,2 млрд. сўмлик товарларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
752
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган қинғир ҳаракатларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда. Хусусан Бухоро вилоятида қатор божхона қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди.
Бухорода 3,2 млрд. сўмлик товарларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва умумий қиймати 1 млрд. 800 млн..  сўмлик турли хилдаги кийим кечаклар товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга қўшни давлатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги жараёнида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, 19 номдаги умумий қиймати 1 млрд. 066 млн. сўмга тенг бўлган автомобиль эҳтиёт қисмлари, уй рўзғор буюмлари ва кийим кечак товарлари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса, қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинаси божхона ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 155 дона қиймати 336 млн. сўмлик чангютгич товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

14.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг