Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жахон божхона ташкилоти Ўзбекистонни стратегик режалаштириш жараёнини такомиллаштиришда қўллаб-қувватламоқда
3204
Жахон божхона ташкилоти Ўзбекистонни стратегик режалаштириш жараёнини такомиллаштиришда қўллаб-қувватламоқда

Швейцария Иқтисодий ишлар бўйича Давлат котибияти (SECО) томонидан молиялаштириладиган SECО-WCО Халқаро Савдога Кўмаклашиш Дастури (GTFP) доирасида Жахон божхона ташкилоти 2022 йилнинг 4-8 апрель кунлари Ўзбекистонда Стратегик режалаштириш бўйича семинар ўтказди. Мазкур семинар 2021 йил июнь ойида ўтказилган виртуал семинарнинг давоми бўлди.

Ушбу миссия доирасида ЖБТ экспертлари стратегик режалаштириш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича Божхона маъмуриятининг имкониятларини янада оширдилар ҳамда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) томонидан эришилган ютуқларни ўргандилар ва унинг стратегик режасини мустаҳкамлаш айниқса, уларнинг стратегик харитасини ишлаб чиқиш ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) аниқлаш нуқтаи назаридан ўз кўрсатмаларини бердилар. 

ЖБТ кўмагида ДБҚ, савдо ҳамжамияти учун очиқликни ошириш ва рақамли трансформация орқали ақлли чегараларни жорий қилишга қаратилган, устувор вазифаларни қамраб олувчи, ўз стратегияси лойиҳасини таҳлил қилиб, уни такомиллаштириш имкониятларини аниқлади.

13.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг